Bo'limsiz

Сентябрь ойида Yangi Nafas марафони ўтказилади

10 август куни Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб 3 сентябрь куни ўтказиладиган Yangi Nafas марафонига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тошкент, Нурафшон, Гулистон, Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Термиз, Қарши, Ғузор, Хива ва Нукус каби мамлакатимизнинг 16 шаҳри “Бир юрт, бир старт, бир масофа, бир мақсад – биргаликда югурамиз” умумий шиори остида бирлашади.

Пойтахтда югурувчиларга 3 км ва 10 км, бошқа шаҳарларда эса 3 км лик масофа тақдим этилади.

У 16 та шаҳарда 100 000 дан ортиқ иштирокчиларни қабул қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг енгил атлетика бўйича асосий таркибига, масалан, халқаро тоифадаги спорт устаси Марина Хмелевская ҳамда марафон масофаларида юқори натижаларга эришган ёш спортчилар ҳам қўшилади.

Yangi Nafas югурувчилар учун халқаро майдон ҳисобланади. Марказий Осиё давлатларидан спорт клубларининг вакиллари таклиф қилинган бўлиб, улар югуришда иштирок этиш учун Тошкентга келишади.

Барча шаҳарларда ягона старт соат 06:30 га режалаштирилган. Тошкентдаги спорт тадбири ҳайдовчилар ҳаракатини оптималлаштириш мақсадида икки қисмга бўлинди: эрталабки қисм, соат 08:30да тугайди ва кечқурун Миллий боғ ҳудудида соат 19:00 да бошланади, бу ерда совринли ўринлар учун учун пул сертификатлари кўринишидаги совғалар топширилади, шунингдек концерт дастури кўзда тутилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.