«Шарқ» ЙПХ масканида Психотроп дори воситалари билан боғлиқ навбатдаги ҳолат аниқланди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

2023 йил 4 январь куни соат 03:25 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган «Шарқ» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари И.Джумабоев ва Ш.Холназаровлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Ф.Б. бошқарувидаги “Spark” русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, транспорт воситасининг юкхонасидан целлофанга солинган 379 дона «Зардекс» номли психотроп дори воситалари топилган. Бу ҳақда ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобилда бўлган фуқаролар ва топилган психотроп дори воситалари Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.