Сирдарё вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаларини сотишда гумон қилинаётган икки киши ҳибсга олинди

Источник: Kun.uz

Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида ўқимасдан туриб ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришни ваъда қилган икки киши ҳисбга олинди. Бу ҳақда “Спутник” нашри Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасига таянган ҳолда хабар беради.

Бошқарма ва ДХХ Гулистон туман бўлимининг ходимлари фуқарога ўқимасдан ва истиҳон топширмасдан туриб, 15 кун ичида ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришни ваъда қилган ҳуқуқбузарни ушлади. У ўз хизмати учун 350 доллар талаб қилган.

Кейинчалик, у 250 доллар миқдорида пора олаётган пайтда, куч ишлатар идора ходимлари унинг шеригини ҳам қўлга олган. Иккала шахсга қарши 168 (фирибгарлик) ва 28, 211 (пора бериш) моддари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.