Соғлиқни сақлаш соҳасидаги коррупцияга қарши курашиш учун махсус ишонч телефони ташкил этилади

Источник: Минздрав

Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланганига 5 кун бўлган Амрилло Иноятов тизимда 2023 йилни «Коррупцияга қарши кураш йили» деб эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади “Газета” нашри.

«Вазир биринчи навбатда коррупция кўп учрайдиган қатор йўналишларда уларга барҳам бериш кераклигини таъкидлади. Хусусан, ишга жойлаштириш, туғуруқхоналардаги «суюнчи пули», «кесарча кесиш» учун белгиланган ставкалар, ордер беришдаги таниш-билишчилик каби ҳолатлар мавжудлигини келтириб ўтди», — дейилади хабарда.

«Афсуски, шу ишларни амалга ошираётган айрим нопок шахслар туфайли бутун тизим шаънига доғ тушмоқда», — деди вазир.

“Вазирликнинг махсус „Ишонч телефони“ ташкил этилади. Шу билан бирга, ишонч телефони сифатида ўзимнинг шахсий рақамимни ҳам киритаман”, — деди Иноятов.

Вазирлик тизимида 2020 йил ҳам коррупцияга қарши кескин кураш йили бўлганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.