Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ўзбекистонда маймун чечаги қайд этилгани йўқ

Нурмат Атабеков. Источник: Минздрав

Ҳозирга қадар Ўзбекистонда бирортаям маймун чечаги касалллиги қайд этилгани йўқ. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда ЖССТ тавсияларидан келиб чиқиб бу инфекциянинг юртимизга кириб келмаслиги учун зарур чоралар кўриляпти.

Бу қандай касаллик?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маъуломотларига кўра, касаллик ҳозиргача 14 та давлатда қайд этилган. Аслида, бу хасталик кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ. Яъни илк бор у бундан 52 йил аввал Конго Демократик Республикасида аниқланган. Касалликнинг алоҳида ҳолатлари Марказий ва Ғарбий Африка мамлакатларида кузатилган.

Дунё бўйлаб касалликнинг қайта авж олиши 7 май санасидан бошланди. Шу куни Буюк Британияга Нигериядан қайтган сайёҳда мазкур инфекция аниқланди. Унда касаллик белгилари терида тошмалар тошиши билан намоён бўлган. Шундан сўнг ушбу мамлакатда ўнга яқин беморлар маймун чечагига чалингани маълум бўлди.

Кейинроқ АҚШ, Канада, Испания, Португалия, Франция, Италия, Швеция, Бельгия, Нидерландия, Греция, Австралия, Исроил ва Швейцарияда ҳам хасталик тарқала бошлагани ҳақида хабар берилди.

Хусусан, инфекцияни юқтирганлар сони 90 нафарга яқинлашгани айтиляпти. Қолаверса, қарийб 30 киши касалликка чалинганликда гумонланмоқда. Қолаверса, шу кунгача ўлим ҳолатлари рўйхатга олинмаган.

У қандай юқади?

Маймун чечаги деярли барча ҳолатларда ҳайвонлардан одамга юқади. Асосан эндемик ҳудудларга сафар қилган ва жониворлар билан мулоқотда бўлган кишиларда тасдиқланиши мумкин. Шу билан бирга касаллик одамдан одамга осон юқмайди. Британия соғлиқни сақлаш хизмати маълумотларига кўра, касаллик одатда енгил бўлиб, аксарият одамлар бир неча ҳафта ичида тузалиб кетади.

Мутахассислар фикрича, айнан маймун чечагига қарши эмлаш препаратлари мавжуд бўлмаса-да, бир қатор мамлакатлар оддий чечакка қарши вакциналар орқали бунинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Чунки икки вирус бир-бирига ўхшаш ва шу туфайли бундай вакциналар маймун чечагининг олдини олишда тахминан 85 фоизга самара бериши кутиляпти.

ЖССТ жума куни касалликнинг сўнгги авжларини ғайриоддий деб атади, чунки улар касаллик хос бўлмаган мамлакатларда қайд этилган. Ушбу кутилмаган авж нима учун ҳозир содир бўлаётгани ҳали аниқ эмас.

Вирус қандайдир тарзда мутацияга учраган деган тахмин мавжуд, аммо ҳозирча бу янги вариант эканлиги ҳақида жуда кам маълумотлар бор. Яна бир таъминга кўра, вирус қандайдир тарзда тарқалиш учун қулай шароитга учраган.

Маймун чечаги ўтмишдагига қараганда тезроқ тарқалаётган бўлиши мумкин, чунки ҳозир табиий чечакка қарши вакциналар кенг қўлланилмаяпти.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.