Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланганликни расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган ходимлар ушланди

Фото: Департамент.ўз

Андижон шаҳри электр тармоқлари корхонаси “Бобур” бўлими энергия сотиш гуруҳи муҳандиси Х.К. “M.F.” МЧЖнинг 20 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига ЭТК “Бобур” бўлими биноси олдида МЧЖ раҳбаридан 600 АҚШ долларини олган пайтида далилар билан ушланган.

“Жиззах вилоятида Шароф Рашидов туман газ таъминоти бўлими маҳаллада ишлаш хизмати газчиси М.Ш. Нурли йўл кўчасида яшовчи Б.Қ.га хонадонидаги газ ҳисоблаш ускунасидан абонент рақамисиз фойдаланилганлиги ҳолати бўйича 17,5 млн сўм қарздорлик ҳисобланишини айтиб, ушбу қарздорликни йўқ қилиб бериши эвазига 2 млн сўмни олган вақтида қўлга тушган”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.