Қорақалпоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бермоқчи бўлганлар ушланди

Фото: zarnews.uz

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош ва Хўжайли туманларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Департаментнинг Хўжайли туман бўлими томонидан ўтказилган тадбирда фуқаро Т.Ж. фуқаро Ф.К.ни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 6 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

“Департаментнинг Тахиатош туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро М.Ш. фуқаро С.Т, М.Д, Р.У, М.Б.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилади”, – дейилади хабарда.  

Фуқаро М.Ш иши эвазига 550 АҚШ долларини ва 5 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.