Тбилисида китоб дўконида шов-шувли акция ўтказилди

Бугун Тбилисидаги Biblusi китоб дўконида ғайриоддий акция бўлиб ўтди, у харидорларнинг эътиборини тортди ва мисли кўрилмаган шов-шувга сабаб бўлди. “50 лари учун 10 та маҳсулот” деб номланган акция турли маҳсулотлар, жумладан, ўйинчоқлар ва канцелярия товарларини сезиларли даражада арзонлаштирилган нархларда харид қилиш имкониятини берди. Қайд этамиз, 50 лари 18,5 АҚШ долларига тенг.

Тадбирга қизиқиш шунчалик юқори бўлди-ки, дўконга йиғилган харидорлар ижтимоий тармоқларда ўз таассуротлари билан ўртоқлаша бошладилар, жавонлардан маҳсулотларни “супуриб олиб”, ўзаро маслаҳатлар алмашишди. Ажабланарлиси шундаки, уларнинг кўплари бошқаларга келмасликни маслаҳат берган, чунки айрим товарлар учун юқори рақобат бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.