Толиблар Термизни ўққа тутган микровэнни изламоқда

Источник: aamajnews24.com

5 июль куни Афғонистон ҳудудидан Термиз шаҳрини реактив снарядлар билан ўққа тутган қўлбола отиш қурилмаси сабзавотлар партияси ортилган Suzuki викровэни кузовида яширишгани маълум бўлди. Афғонистонлик журналист Билол Сарварий твиттерда қурол суратини эълон қилди, деб ёзади “Фергана” нашри.

Суратга қараганда, жиноятчилар ўзларини сабзавот савдогарлари қиёфасида яширган. Микровэнга яширилган қурол устига помидор ва бодринглар ташлаб қўйиган, шунингдек, автомобилнинг орқа қисмига автомобиль ўриндиғи ва катта ҳажмли пластик канистр ҳам бор. Афтидан, снарядлар учирилганидан сўнг ҳужумчилар машинани ташлаб қочиб кетишган.

Афғонистон муваққат ҳукуматининг расмий вакили Забиулла Мужоҳиднинг айтишича, Ўзбекистонга қарата отилган снарядлар икки давлат ўртасидаги муносабатларни узмоқчи бўлган “ёмон доиралар”нинг иши. У толибон жиноятчиларни топиб, жавобгарликка тортишга ҳаракат қилишига ваъда берди.

5 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати Термизга снарядлар қулагани ҳақида хабар берганди. Портлаш содир бўлмаган, Термиз шаҳрининг “Мажнунтол” маҳалласидаги тўртта хусусий уйга озгина зарар етган. Бешинчи ракета футбол майдонларидан бирида топилган. Барча снарядлар сапёрлар бўлинмаси томонидан зарарсизлантирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.