Тошкент шаҳар ҳокими: «Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр»

Джахонгир Артыкходжаев. Источник: UzReport

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 8 август куни туризмни ривожлантириш мавзусида бўлиб ўтган брифингда Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр эканлигига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда UzNews нашри UzReport’га таянган ҳолда ёзади.

«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр. Буни аниқ айта оламан. Бунга неча йил бўлибди? Лекин секин-секин Дубай 80 миллион одамни қабул қиляпти. Туризмга жуда катта куч берди, катта имконият яратди, нефтга қараб қолмади. Туризм йўналишида энг яхшиларини қилишни бошлади. Мен ўйлайманки, албатта, жуда Дубайга етиш қийиндир, лекин яхши орзу қилсак, қисман бўлса ҳам Дубайдек бўлмаймизми, тўғрими?», – дея қайд этади пойтахт ҳокими.

Ҳоким брифинг давомида “Салом, Тошкент” видеоролигига ҳам тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ушбу ролик яқин 20-30 кун ичида улкан туристлар оқимини жалб қилади.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, бу ишларнинг натижалари декабрь ойида муҳокама қилиниши мумкин. «Мен натижага ишлайман», — деди пойтахт маъмурияти раҳбари.

«Келинг, [видеони] ҳамма жойда тарғиб қилайлик. „Сенга ишониб тарғибот қилган эдик, декабрда ҳеч ким келмади“ деб, қанча уришсангиз ёки сўксангиз, мен розиман», — деди у.

Матбуот анжуманида Жаҳонгир Ортиқхўжаевга шаҳар микроиқлими ҳам, мамлакатнинг экологик имиджи ҳам сайёҳлик салоҳиятида муҳим рол ўйнашини ҳисобга олиб, объектларни жадал қуриш ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш билан бирга яшил майдон ва ландшафтни сақлаб қолиш режалари юзасидан савол берилди, дейилади телеканал хабарида. Бироқ, ҳоким бу саволга жавоб беришдан бош тортди.

«Бугунги [матбуот анжумани] мавзусини [ҳоким ўринбосари] Фурқат Маҳмудхўжаев айтди — бу туризм соҳаси, яъни туризм бўйича [саволлар бериш мумкин]. Хоҳласангиз шу йўналишда алоҳида тадбир ўтказамиз. [Экология бўйича] иш олиб борилмаяпти эмас, олиб бориляпти. Биз ишлаяпмиз. Бугун туризмни қандай ривожлантириш керак, қандай ҳамкорлик қилиш керак, шу ҳақда мавзу кўтарилмоқда. Мен сизни тушунаман, лекин бугун сизнинг саволингизга жавоб беришга мажбур эмасман», — дея таъкидлади Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.