Тошкентда Маданий мерос агентлигининг рухсатисиз бинолардан бирининг фасади таъмирланмоқда

Источник: Агентство культурного наследия

Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани Навоий кўчаси 30-уйда жойлашган бино фасади, «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи тарафида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг топшириғига кўра, «Salohiddin STROY» қурилиш фирмаси томонидан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар беради.

Навоий кўчасида жойлашган бу бино архитектура ёдгорлиги сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2019 йилдаги 846-сонли қарори билан давлат муҳофазасига олинган.

Ушбу бинода “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жойлашган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.