Тошкентда тантанали ҳарбий юриш ўтказилади

Фото: review

20 апрель куни Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб тантанали ҳарбий марш бўлиб ўтади, дея хабар беради Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати.

Тадбир юрт фуқаролари ва ёшларда ватанпарварлик, Ватан ҳимоячилари билан фахрланиш туйғуларини ривожлантириш мақсадида ўтказилади. Ҳарбий хизматчиларнинг тантанали юриши оркестр мусиқаси остида ҳарбий қўшиқлар ижроси билан ўтади.

Ҳарбий қисмларнинг тўхташ жойларида ҳарбий хизматчилар ўртасида қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлар, Фахрий қоровул чиқишлари бўлиб ўтади. Ҳарбий қисмларнинг тантанали юриши соат 12:00 да Қуролли Кучлар академияси бош дарвозасидан бошланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.