Туман Урганч ва Нукус аэропортларида рейсларнинг ушлаб қолинишига сабабчи бўлди

Источник: Uzbekistan Airports

Бугун тунда Урганч ва Нукус аэропортларида ёмон об-ҳаво натижасида кўриш имконияти ёмонлашгани муносабати билан самолётлар учиш ва қўнишни амалга ошира олмади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports компанияси хабар беради.

Қуюқ туман туфайли Урганч аэропортида кўриш имконияти 200 метр, Москвадан AFL 1976 қатновини бажараётган  самолёт соат 03:25да Шереметьево аэропортидан уча олмаган.

Худди шундай ҳолат яна иккита қатнов: соат 04:35даги SBI 6481 Самара – Урганч қатнови соат 03:30даги SVR 2473 қатнови Санкт-Петербургдан учиб кета олмади. Айни дамда самолётлар об-ҳаво шароти яхшилангунга қадар Урганч учиш аэропортида қолмоқда.

Шинингдек, кўриш масофаси 200 метр бўлган қуюқ туман Нукус аэропорти фаолиятини ҳам чеклади. HY 15/16 ва HY 11/12 қатновлари Тошкент аэропортида учишни кутишмоқда. Соат 11:30да Нукус-Актау йўналиши бўйича учишни амалга ошириши керак бўлган  HY 9727/9728 қатнови парвозининг чегараланиши ҳам мустасно эмас, дея қайд этади компания.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.