Украинадан Польша ҳудуди орқали 1186 нафар ўзбекистонлик олиб чиқилди

Источник: МИД Узбекистана

2022 йилнинг 1-2 март кунлари “Uzbekistan Airways” АЖнинг учта самолёти билан 677 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси Полmшанинг Катовице аеропорти орқали Украинадан эвакуация қилинди. 2 март ҳолатига кўра, умумий ҳисобда Украинадан Польша ҳудуди орқали бешта авиарейс билан 1 186 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинган, дея хабар беради мамлакат ТИВ.

Бугун яна иккита эвакуация қатновини ташкил этиш режалаштирилган. Биринчи рейс Тошкент шаҳридан соат 07:00 да учиб кетган бўлса, кейингиси соат 10:00 да парвоз қилади.

Польша ҳудудида мамлакатимизнинг 800 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 350 нафари Польша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, 450 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.

Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси томонидан жанговар ҳаракатлар кетаётганига қарамай, мамлакатимиз фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

«Мамлакатимизнинг Польша ва Украинадаги дипломатик ваколатхоналари узлуксиз тартибда ишламоқда. Фуқароларимиз учун иссиқ овқат етказилиб, зарур ҳолларда тиббий хизматлар кўрсатилмоқда», – дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси телефон рақамлари:

+380 44 501 50 00,

+380 44 501 41 81,

+380 44 501 41 82,

+380 44 501 41 83.

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси ходимларининг рақамлари:

Маруф Каримов (“Карчова” назорат-ўтиш пунктида) – тел.: +48 508 064 333; Telegram: +99893 5947557.

Асқар Бекназаров (Катовице шаҳри аэропортида) – тел.: +48 508 995 888; Telegram: +99890 1160084.

Сардор Ахматов (элчихонада) – тел.: +48 502 501 588; Telegram: +99894 6541010.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг “колл-маркази”:

1164 ва Telegram-канал @Miduzbshtab

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.