Ҳужжатларда кўрсатилмаган йирик миқдордаги товарлар аниқланди

Фото: Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати

Товарларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний йўлллар орқали олиб киришга бўлган уринишларга божхоначилар томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда. Бу хақда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона постига хориждан келтирилган юк контейнери белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

«Натижада ҳужжатларда кўрсатилмаган тахминий қиймати 1 млрд. 662 млн. сўмлик, 3 турдаги 700 та қутида 15 925 дона ваза товарлари борлиги аниқланди», – дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.