Ноқонуний ер сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушди

Фото: agroinspeksiya

Бухоро туманидаги боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалик ерлари муқаддам туман ҳокимининг тегишли қарори билан 49 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратиб берилган.

“Лекин, Н. исмли шахс 5,3 гектар ер майдонини харидорга 95 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди”, – дейилади хабарда.

Ҳозир  ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.