Ўзбекистон АҚШни афғон учувчиларини мажбурий депортация қилишга мажбурлиги ҳақида огоҳлантирди – WSJ

Ўзбекистон АҚШни “Толибон” радикал ҳаракати босими туфайли мамлакат юқори малакали афғон учувчилари ва уларнинг оилаларини депортация қилишига тўғри келиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашрига таяниб, Газета.ru хабар берди.

Қайд этилишича, бир гуруҳ учувчилар икки ҳафта олдин афғон ҳарбий-ҳаво кучларининг вертолётлари ва самолётлари бортида Афғонистондан Ўзбекистонга қочиб ўтган.

“Газета”нинг ёзишича, Тошкент Вашингтонни Толибон билан янги тўқнашувларга йўл қўймаслик учун учувчиларни учинчи давлатга ўтказиб юбориш чораларини дарҳол кўришга чақирган.

The Wall Street Journal АҚШнинг учувчиларни ўқитиш ва афғон ҳаво кучларини яратиш дастури Афғонистон қуролли кучларини қўллаб -қувватлашга қаратилган энг машҳур дастурлардан бири бўлганини эслади. АҚШ бу дастурга миллиардлаб доллар сарфлади.

Толибон жангарилари 15 август куни бутун Афғонистон ҳудудида назорат ўрнатилганлигини эълон қилишди. Ҳозирда улар муваққат ҳукумат тузмоқда. Ҳукумат кучлари ва Толибон ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши АҚШ ҳарбий контингентининг Афғонистондан чиқиб кетиши фонида юз берди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.