Ўзбекистон Глобал инновациялар индексида 132 та мамлакат орасида 82-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Global Innovation Index 2022 натижаларини эълон қилди. GII (Мамлакатларнинг инновациялар соҳасидаги ютуқлари Йиллик рейтинги) 2007 йилда Британиянинг World Business ва INSEAD журнали томонидан жорий қилинган.  Бугун эълон қилинган ҳисобот натижаларига кўра, Ўзбекистон рейтингга киритилган 132 давлат орасида 82-ўринни эгаллади. 2015 йилда мамлакатимиз 122-ўринда бўлган бўлса, фақат сўнгги уч йилда бирданига 11 поғонага кўтарилиб, Марказий Осиёдаги энг яхши натижани кўрсатди.

Воқеани шарҳлар экан, Инновацион ривожланиш вазири Иброхим Абдурахмонов шундай деди: “2022- йилги ҳисобот “Инновацион ривожланиш келажаги” мавзусига бағишланган бўлиб, бу биз учун алоҳида аҳамиятга эга, чунки республикада амалга оширилаётган барча ислоҳот ва ўзгартиришлар жамиятни келажакда ривожлантиришга қаратилган. Бир қатор кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон нафақат макроминтақа, балки жаҳон миқёсида ҳам етакчи ўринларни эгаллаб турибди. Мисол тариқасида фан ва муҳандислик йўналишларидаги битирувчилар сонининг динамикасини келтириш мумкин, биз ҳайратланарли тарзда дунёда олтинчи бўлдик. Бундай мисоллар кўп ва биз уларнинг янада кўп бўлишини таъминлашга ҳаракат қилишни режалаштирмоқдамиз”.

Эслатиб ўтамиз, иқтисодиётнинг барча соҳаларига технологияларни кенг жорий этишни жадаллаштириш, инсон капитали, илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш мақсадида қабул қилинган 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясида асосий мақсад сифатида Республикамизни Global Innovation Index бўйича 56 етакчи давлатлар қаторига киритиш.

Global Innovation Index АҚШнинг Корнел университети, Франциянинг INSEAD бизнес мактаби ва Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган тадқиқотдир. У 81 кўрсаткичдан иборат бўлиб, иқтисодий ривожланишнинг турли даражаларида жойлашган мамлакатларнинг инновацион ривожланишини тавсифлайди. Рейтинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 2019 йилнинг 19 декабрида қабул қилинган Барқарор ривожланиш учун фан ва технологиялар бўйича резолюцияда қайд этилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.