Ўзбекистон Президенти КХШТ саммитида иштирок этади

Источник: ОДКБ

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги вазиятга бағишланган КХШТ (Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти) саммитида меҳмон сифатида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

“Афғонистондаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, минтақадаги энг яқин шерик давлатлар ва яқин қўшнилар томонидан юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик муаммолари ва таҳдидларига жавоб чоралари билан яхшироқ танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил 23 августда КХШТ давлат раҳбарларининг видеоселектор шаклида бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари саммитида меҳмон сифатида иштирок этади” –дейилади ТИВ хабарида.

Душанба куни КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши Афғонистон масаласи бўйича навбатдан ташқари онлайн сессия ўтказади.

Учрашувга Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон раислик қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.