Ўзбекистон ва Сингапур вазирликлари ҳамкорлик тўғрисида келишувларни имзолади

Фото: пресс-служба президента Узбекистана

24 май куни “Кўксарой” қароргоҳида Ўзбекистон ва Сингапур президентлари ўртасида музокаралар ўтказилди.

Бугунги кунда Сингапурнинг “Indorama”, “Meinhardt Group”, “Franklin Templeton”, “Enercon”, “PSA”, “Changi Airport” ва бошқа етакчи компаниялари билан биргаликда кимё ва тўқимачилик саноати, транспорт ва логистика, шаҳарсозлик, таълим хизматлари, хусусийлаштириш соҳаларида 3,8 миллиард долларлик лойиҳаларнинг амалга оширилиши фаол паллага кирган.

Томонлар иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини батафсил кўриб чиқишди.

Шунингдек давлат раҳбарлари иштирокида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Хусусан, ташриф давомида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

– Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида 2023-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Сингапур Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Сингапур Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

– Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ва Сингапур Республикаси Савдо ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Сингапур туризм бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ва Сингапур туризм агентликлари миллий ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Сингапур ҳамкорлик агентлиги ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, “яшил” иқтисодиёт соҳасидаги қўшма фаолият тўғрисида ҳамкорлик битими;

– Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ва Сингапур Республикаси Бизнес федерацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.