Ўзбекистонда дизел ёқилғиси нархи пасайтирилади
Ўзбекистонда дизел ёқилғиси нархи 15 фоизга арзонлашади, деб хабар қилди “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.
Корхона раҳбари Баҳодиржон Сидиқовнинг айтишича, Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида 2024 йилда фермер хўжаликларига 680 минг тонна арзонлаштирилган дизел ёқилғиси етказиб бериш бўйича топшириқ берган.
«2024 йилда 2023 йилга нисбатан қўшимча 200 минг тонна дизел ёқилғиси ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз. Дизел ёқилғиси етказиб беришда муаммолар бўлмайди. Яна бир муаммо дизел ёқилғисини арзонлаштирилган нархда етказиб бериш эди. Биз бир ҳафта ичида барча ҳисоб-китобларни якунладик ва дизел ёқилғиси нархини 15 фоизга тушириш учун барча чораларни кўряпмиз”, — деди Сидиқов.
Унинг таъкидлашича, ушбу кўрсаткичларга эришиш учун етказиб беришнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича янги тартиб ўрнатилади. Янги топшириққа кўра, ҳудудларда компаниянинг марказий аппарати ва нефт базалари, фермерларга хизмат кўрсатувчи ёқилғи қуйиш шохобчалари раҳбарларининг алоҳида вазифалари белгилаб қўйилди.
Шарҳлар