Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдурауф Коржовов вафот этди

Фото: yuz.uz

Абдурауф Коржовов 1956 йил 21 сентябрда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида туғилган. 1981 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган.

Ўзининг меҳнат фаолиятини “Ўзбекистон овози” (“Совет Ўзбекистони”) газетасида муҳаррир ва мухбир сифатида бошлаган. Ушбу газетанинг Навоий ва Хоразм вилоятларидаги мухбири бўлиб ишлаган.

1992-2019 йилларда “Ўзбекистон 24” телерадиоканали мухбири, бош муҳаррир ўринбосари, директор ўринбосари, бош муҳаррир лавозимларида ишлаган. У юзлаб журналистик репортажлар ва чуқур таҳлилий дастурларни тайёрлаган. “Оталар юрти”, “Оқ отлар”, “Ўзбек сўми”, «Бунёдкорлик», “Ассалом, Наврўз!”, “Ўзбекистон йўллари” каби ҳужжатли фильмларни яратган.

Абдурауф Коржовов 2020 йилдан буён “Янги Ўзбекистон” газетаси таҳририятида катта муҳаррир, бўлим бошлиғи ва хўжалик кузатувчиси лавозимларида сидқидилдан ишлаб келаётганди.

Абдурауф Коржовов 68 ёшида вафот этди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.