Ўзбекистонда этноспорт ривожлантирилади

Источник: Министерство туризма и культурного наследия

2023 йил 1 мартдан бошлаб миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий этилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг қарорида сўз боради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгашига қуйидагилар топширилди:

– бир ой муддатда оммавий спорт мусобақалари ташкил қилинадиган этноспорт турлари рўйхатини тасдиқлаш;

– 2023 йилги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида этноспорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш учун зарур маблағлар кўпайтирилиши ҳамда ажратилишини таъминлаш;

– обеспечить проведение соревнований по видам этноспорта в соответствии с календарным планом спортивных и физкультурно-массовых мероприятий на 2023 год;

– 2023 йилги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ, этноспорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилишини таъминлаш;

– болалар ва ўсмирлар ҳамда ёшларни этноспорт турларига жалб қилиш, шу жумладан, Этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастури ва уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши юзасидан масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш.

Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2023 йилдан бошлаб этноспорт турлари бўйича мусобақаларни ҳар йили анъанавий тарзда 1 мартда ўтказади.

Этноспорт турлари бўйича мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар 2023 йилги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қопланиши белгиланди.

2023 йилдан бошлаб Тошкент шаҳрида ҳар йили бир маротаба этноспорт турлари бўйича “Uzbekistan Ethno Games” республика фестивали ўтказилади. Хива шаҳрида ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивали ташкил қилинади. Бунда, “Ичан қалъа” мажмуасида фестивалнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари ўтказилади.

Спортни ривожлантириш вазирлигига Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия билан биргаликда 2023 йил якунига қадар малакали мутахассис ва халқаро экспертларни жалб этган ҳолда ЮНЕСКО ташкилотидан номоддий маданий мерос мақоми олиниши мумкин бўлган этноспорт турлари рўйхатини шакллантириш ҳамда этноспорт турларининг ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига тавсия этилишини таъминлаш топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 2023 йилдан бошлаб Наврўз умумхалқ байрамини нишонлаш билан боғлиқ тадбирлар доирасида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ташкил этиш; “устоз-шогирд” анъанаси асосида давом этиб келаётган полвонлик ва дорбозлик санъатини янада кенгроқ оммалаштириш мақсадида полвонлик ва дорбозлик санъати тўгаракларини ташкил этиш топширилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.