Жиззахда Tico автомобилининг маст ҳайдовчиси бир фуқарони уриб кетди
Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида Tico автомобилининг маст ҳайдовчиси намозга кетаётган эркакни уриб юборган. 54 ёшли пиёда олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Бу ҳақда Markaziy Studiya телерепортажида маълум қилинди.
ЙТҲдан кейин 24 ёшли ҳайдовчи жабрланувчига ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойини тарк этган.
“Мен машинамнинг тормозини тузатиш учун автосервисга бордим ва у ерда усталар билан ичдим”, — дейди гумондор.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 117-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган хавфли қолдириш) ва 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда гумондор қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар