Тошкент вилояти ҳокими “Телефонсиз мактаб” лойиҳасида фаол бўлган мактабга 300 млн сўм берди

Фото: Хокимият Ташобласти

Февраль ойида Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятда “Телефонсиз мактаб” ташаббусини илгари сурар экан, ўқитувчи ва ўқувчилари телефондан фойдаланишдан бош тортган мактабга 300 миллион сўм мукофот беришини маълум қилган эди.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев сўзида турди. У “Телефонсиз мактаб” лойиҳасини фаол қўллаб-қувватлагани учун Ангрен шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби директори Зебо Маҳкамовага 300 миллион сўм пул мукофотини топширди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу мактаб 50 кундан буён янги лойиҳани фаол татбиқ қилиб келмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.