Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Источник: пресс-служба президента Узбекистана

Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди, дея хабар беради унинг матбуот хизмати.

Президент Тошкент вилояти ҳокими лавозимига Зойир Мирзаев номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Давлат раҳбари номзодни лавозимга тасдиқлашдан аввал очиқ мулоқот қилиб, унинг режаларини эшитишни таклиф этди. Зойир Мирзаев тадбиркорлик, саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризмни риволантириш, инфратузилмани яшилаш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш бўйича таклифларини маълум қилди.

Тақдимотдан сўнг вилоят кенгаши депутатлари номзоднинг режаларини муҳокама қилиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Тошкент вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Унинг натижаларига кўра, Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

Президент халқ вакиллари юксак ишонч билдирган ҳоким ўз фаолиятида адолат, ҳалоллик, фидойилик ва масъулиятни намоён этиб, Тошкент вилояти аҳлига астойдил хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади.

Зойир Мирзаев 1968 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Кўп йиллар молия, иқтисодиёт соҳаларида фаолият юритган. Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларига раҳбарлик қилган. Бош вазир ўринбосари сифатида мамлакатимизнинг агросаноат комплексини бошқарган. У 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.