Бунақаси ҳали бўлмаган: “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик марказида замонавий савдо-кўнгилочар мажмуаси

Бунақаси ҳали бўлмаган: “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик марказида замонавий савдо-кўнгилочар мажмуаси


 
Миқёси, оламшумуллиги, ўзига хос меъморий ечимлари, ҳар бир масалада алоҳида ёндашув – “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик маркази энг яхши маҳаллий ва хорижий лойиҳачилар, муҳандислар ва дизайнерларнинг ноёб ғояларини ўзида мужассам этган ҳолда тирик организм каби кундан кунга ўсиб ривожланмоқда.
 
Бугун биз савдо-кўнгилочар мажмуаси, бизнес маркази ва меҳмонхонадан иборат бўлган “Tashkent City” ХИМнинг энг катта участкаларидан бири – 3-лотда олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритамиз. Бу жойда геологик ишлар якунланган ва тез орада шаҳар харитасида республиканинг тезкор инновацион ривожланишининг яна бир манзили пайдо бўлади.


 
Майдони 7,6 гектар бўлган йирик лойиҳага “Hyper Partners GmbH” немис компанияси инвестиция киритмоқда. Молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар, қурилиш майдонларини моделлаштириш ва объектларни ички тўлдириш бўйича маслаҳатлар, халқаро стандартларга мувофиқ, “Jones Lang LaSalle” йирик халқаро консалтинг компанияси (“JLL”) томонидан тақдим этилади. Етакчи халқаро архитектура компанияларидан бири – “ACP Architecture” томонидан лойиҳа иштирокчилар билан ўзаро яқин ҳамкорликда 3-лот объектларининг  ташқи кўриниши концепциясини ишлаб чиқиш якунланди.
 
Юқорида келтирилган барча компаниялар профессионал кўчмас мулк хизматлари, қурилиш ва инвестицияларни бошқариш бозоридаги етакчилардан ҳисобланади. Хусусан, “JLL” Fortune 500жаҳоннинг энг йирик компаниялари рўйхатига киради ва 80 дан ортиқ мамлакатда 300 га яқин корпоратив офислар ва 83,5 минг ходимларни бирлаштиради.
 
“Tashkent City” ХИМ – бу кўчмас мулкка янгича ёндашув бўлиб, у ўзгача кўринишдаги маконни шакллантиради ҳамда энг жасоратли ғоя ва мақсадларга эришиш учун чексиз имкониятларни тақдим этади.
 
Халқаро тоифадаги энг яхши дизайнерлик лойиҳалари тажрибаси асосида ишлаб чиқилган “Tashkent City”даги савдо-кўнгилочар мажмуаси нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёдаги энг йирикларидан бири бўлишига ваъда бермоқда. Кўплаб ажойиб ресторанлар ва тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи, кинотеатрлар, болалар ўйин майдончалари, супермаркетлар, жаҳон энг йирик брендлари фирма магазинлари – буларнинг барчаси бир жойда, тез орада ва жуда яқин.
 
Мода саноати соҳаси, заргарлик буюмлари ва аксессуарлар ишлаб чиқариш ҳамда кўнгилочар тармоқлар бўйича жаҳоннинг етакчи брендлари билан ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзолаб бўлинган.
 
Бу ерда барча дам олиш кунларини бир нафасда ўказиш мумкин. Магазин ва супермаркетлар кечаю кундуз ишлайди, кун давомида нонушта, тушлик ва кечки овқатларни таъбингизга кўра тановул қилишингиз мумкин. Кинотетрларда миллий ва жаҳон кинематографиясининг янгиликлари каби классика жанрлари ҳам бўлади. Энг кичкина меҳмонлар учун эса энг яхши хавфсизлик стандартлари билан жиҳозланган кўнгилочар майдончалари ҳамда профессионал тарбиячилар, шифокорлар, психологларларнинг ғамхўрлиги кўзда тутилганки, бу билан кун давомида болалар қулай шароитда, ота-оналар фарзандлари учун хотиржамликда қолишади.
 

Хорижий туристлар ҳам мазкур мажмуада ўзларини қулай ҳис қиладилар. Меҳмонлар учун бу ерда барча шароитлар яратилади, электрон гид-таржимонлар йирик инновацион марказда ҳар қандай хорижликни йўналтиришга ёрдам беради. Айтганча, меҳмонхоналар ҳам туристларга 24/7 режимида хизмат кўрсатишга тайёр бўлади.
 
Жойлашув ҳақида икки оғиз: мажмуа лойиҳаси Алишер Навоий метро бекати яқинида жойлашган, у ердан савдо марказига тўғридан-тўғри бориш мумкин, бу ерга жамоат транспортида ҳам, шахсий автомашинада ҳам келиш мумкин. Қулай ва барча учун бориш имконияти мавжуд.
 
Бизнес марказ ҳам ҳар қандай меҳмон – бизнесменлар, инвесторлар, ҳамкорлик қилишни хоҳлаган тадбиркорлар, шу жумладан VIP-ташриф буюрувчилар учун кунига 24 соат хизмат кўрсатишни режалаштирмоқда. Бу ерда “А” дан “Я” гача деб номланган шароитлар яратилади: оддий қаламдан тортиб, Hi-tech усулида жиҳозланган VIP залларгача. Бизнес марказдаги барча хизматлар ўз ишларининг тажрибали мутахассислари томонидан кўрсатилади.


 
Ишонч билан айтиш мумкинки, бунақаси ҳали бўлмаган! Тез орада нафақат пойтахт, балки республиканинг ҳам портрети замонавий юқори технологияли бизнес ва кўнгилочар мажмуа билан безанади, унда истиқболли бизнес-ҳамкорликни мўлжаллаган хорижий инвесторлар ҳам, пойтахтга ҳудудлардан ташриф буюрган меҳмонлар ҳам мамлакатимизнинг юқори технологияли ривожланиш кўламини ўз кўзлари билан кўришлари мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.