HRW: Тошкент Жаслиқ қамоқхонасидаги ҳуқуқбузарликларнинг мустақил терговини ўтказиши керак

Ўзбекистон ҳукумати Жаслиқ қамоқхонасида инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатларини мустақил тергов қилиши керак, дейилади ҳуқуқни ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи Human Rights Watch ташкилотининг хабарида.

«1999 йилда очилган пайтидан бошлаб Жаслиқ Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ даҳшатли ҳолатлар, дин сабабли, ҳукуматни танқид қилгани учун қамалган минглаб маҳбуслар учун “қийноқлар уйи” рамзига айланди. Айрим махбуслар у ердан тирик чиқмади», – дейилади ташкилот сайтида.

HRW ташкилотининг қайд этишича, Жаслиқ қамоқхонасининг ёпилиши “Ўзбекистонга инсон ҳуқуқлари бўйича узоқ ва қайғули тарих ҳақидаги саҳифани ёпиш имконини беради”.

БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шоҳид қамоқхонадаги ҳуқуқбузарликларни қандай тасвирлагани билан бу ерда танишиш мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.