«Чорсу» деҳқон бозорида ишлайдиган наманганлик тадбиркорлар охирги пайтларда турли назорат қилувчи органлар (участка инспекторлари, санэпидхизмат ходимлари)нинг соқолни олиб ташлаш ҳақидаги талабларидан шикоят қилишмоқда. Бу ҳақда «Озодлик» хабар беради.

Наманганлик бир тадбиркорнинг сўзларига кўра, 22 сентябрь куни уни бозорда ўзларини ички ишлар органларининг участка инспекторлари ва солиқ инспекторлари деб таништирган фуқаро кийимидаги кишилар бир неча бор тўхтатган.

Фуқаронинг соқолни диний эътиқоди бўйича қўйганини тушунтиришга бўлган уринишлари иш бермаган, бироқ шу ернинг ўзида тўпланган оломон ИИБ ходимларига фуқарони бўлимга олиб кетишларига халақит берган.

“Чорсу” бозорида ишлайдиган бошқа бир тадбиркорнинг айтишича, соқол олиш кераклиги ҳақида бозор маъмуриятидан иккита ва санитария-эпидемиология хизматидан битта огоҳлантириш олган.