“Умра-2014” зиёратчиларининг навбатдаги гуруҳи Ўзбекистонга қайтди
27 июль куни кечқурун Фарғона водийси, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари зиёратчиларидан иборат навбатдаги гуруҳлар “Умра-2014” зиёратини адо этиб қайтди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг матбуот хизмати.
Айни пайтда Маккада бизнинг 249 та юртдошимиз умра зиёратини амалга оширмоқда. Уларга 2 та ишчи гуруҳ ходими, 1 нафар шифокор ва 1 нафар ошпаз хизмат кўрсатяпти. Рамазон мавсуми умра зиёрати 29 июль кунига қадар давом этади.
Ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳрида «Масжид ан-Набавий» билан ёнма-ён жойлашган «Мавадда Ал-Воҳа» меҳмонхонаси ҳамда Макка шаҳрида Ҳарамдан 500 метр узоқликдаги «Ал-Башара Мавадда»” меҳмонхоналарида истиқомат қилишмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар