1992 йилги облигация коэффициенти 1,373 сўм миқдорида белгиланди

1992 йилги облигация коэффициенти 1

Ўзбекистон ҳукумати 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заём облигациялари бўйича индексация коэффициентини белгилади.
 
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2014 йил 31 июль куни “Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заём облигацияларининг индексация коэффициентини белгилаш тўғрисида”қарор қабул қилди.

Ҳужжатга мувофиқ, облигациялар бўйича индексация коэффициенти 1,373 (1 рубль: 1,373 сўм) миқдорида, яъни 1994 йилнинг июлидан 2014 йилнинг июлигача энг кам иш ҳақи 1 373 марта ўсиши ҳисобидан белгиланди. Бунда займ облигациялари бўйича ютуқлар тўланмайди, дейилади ҳужжатда.

Масалан, агар қўлда 1992 йилда чиқарилган 30 000 та облигация бўлса, унда давлат уларни 41 190 сўмга сотиб олади.

Фотосурат: ©bobshuh.blogspot.com

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.