Ўзбекистонлик тадбиркор аёл Хитой билан 550 минг долларлик шартнома тузди

Ўзбекистонлик тадбиркор аёл Хитой билан 550 минг долларлик шартнома тузди

Самарқандлик тадбиркор Наргиза Толипованинг сўзларига кўра, Ўзбекистон кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси мутахассислари Хитойнинг «Xinjiang Lisheng Medikal Materials Co LTD» корхонасига умумий қиймати 550 минг долларлик қизилмия илдизини етказиб бериш бўйича шартномани тузишга ёрдам берган, деб ёзади “Правда Востока” нашри.

Бундан ташқари, жорий йилда жамғарма 82 та тадбиркорлик субъектига ҳуқуқий ва маслаҳат хизматларини кўрсатди. Бундай қўллаб-қувватлаш натижасида 81,2 млн доллардан ортиқ маҳсулот экспорт қилинди.

Бизнес-режаларни, айниқса қишлоқ тадбиркорларини молиявий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш натижасида шу йилнинг етти ойи давомида Самарқанд вилоятидан 20 турдан зиёд рақобатбардош трикотаж буюмлари ва тайёр кийим-кечак экспорт қилинган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.