Амалдорларни қандай қилиб қимматбаҳо машиналардан арзонроқ машиналарга ўтказиш мумкин: сиёсат таҳлили

Источник: unsplash.com

Ўзбекистонда расмий автомашиналарни сотиб олиш учун белгиланган лимитга қарамай, амалдорлар қимматбаҳо машиналарни харид қилишда давом этмоқда.

Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан давлат амалдорлари юрадиган хизмат автомобилларининг нархи чекланган. Вазирлар, давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари учун белгиланган хизмат транспортининг энг юқори нархи 2000 та базавий ҳисоб миқдоридан (490 миллион сўм), уларнинг ўринбосарлари учун 1500 БҲМ (367 миллион сўм)дан ошмаслиги керак. Бироқ, амалдорлар нархи ушбу қийматдан юқори бўлган машиналарни сотиб олишда давом этмоқда.

Қимматбаҳо расмий автомобилларни сотиб олиш муаммоси узоқ вақтдан бери мавжуд. Вазирлар орасида энг оммабоп автомобиль Mercedes-Benz S 450 4MATIC, уларнинг ўринбосарларида эса – Malibu ва Captiva. Ҳокимлар кўпинча Toyota Land Cruiser Prado машинасида юришади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг қайд этишича, мансабдор шахслар хизмат машиналарига ўзиникидек муносабатда бўлишади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори ишлаб чиқилаётганда хизмат автомашиналарини алмаштириш кўпи билан беш йил фойдаланиш муддатидан кейин амалга оширилиши, автомашиналардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиш устидан жамоатчилик назорати ўрнатилиши назарда тутилган эди. Ушбу қарор оммага ошкор этилмаган. Anhor.uz  таҳририятига Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маълум қилишича, қарорга жамоатчилик назорати тўғрисидаги банд киритилмаган.

Қарор қабул қилинганидан кейин ҳам идоралар қимматбаҳо машиналарни сотиб олишни давом эттирмоқда. Шу боис Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Captiva 5 сотиб олмоқчи бўлган. Captiva 5T Premier русумли автомобилларнинг нархи 309,9 миллион сўм, Captiva 5 LT эса 281,5 миллион сўм туради, шу билан бирга, давлат органларининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари нархи 700 БҲМ дан (171 млн. сўм) ортиқ бўлган автомобилни сотиб ололмайди.

Мақоланинг қолган қисмида ушбу муаммони ҳал қилиш учун қўлланилиши мумкин бўлган сиёсат вариантлари таҳлил қилинади.

Муҳит таъсирини баҳолаш

Таркибий қисм Омил Аҳамият Муаммога таъсири
Ижтимоий Демократик тажрибанинг етишмаслиги юқори 3
Иқтисодий Мамлакатда автомобиль ишлаб чиқариш монополлаштирилган, уларнинг нархи юқори, амалдорлар эса чет элда ишлаб чиқарилган автомобилларни танлайди паст 1
Сиёсий тўсатдан ўзгаришларга нисбатан сиёсий консерватив ёндашувлар паст 2
Жисмоний турмуш тарзи – давлатга катта фойда олиш аппарати сифатида қаралади юқори 4

 

 

Чекловлар тавсифи (имконли ва танқис ресурсларни кўрсатган ҳолда)

Депутатлар мавжуд тизимни ўзгартиришга шошилмаяпти ва бу масалани парламент муҳокамасига қўймаяпти. Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш агентлиги муаммони ҳал қилишдан манфаатдор.

Давлат харидлари устидан назорат амалга оширилмаганида кадрлар “очлиги” юзага келади. Харидлар қолдиқ асосида, кўпинча малакасиз ходимлар томонидан амалга оширилади.

Мансабдор шахслар учун автомашиналар харид қилишнинг марказлаштирилган тизими йўқ.

Тескари алоқа тизими яхши ишлайди, чунки жамият томонидан автомобилларни белгиланган лимитдан ортиқ харид қилиш фактларини аниқлангач, лотлар бекор қилинди.

Стейкхолдерлар таҳлили

Стейкхолдер Манфаатдорлик Аҳамият Таъсири Ўйнаши мумкин бўлган роль
Коррупцияга қарши курашиг агентлиги юқори белгиловчи юқори Хизмат автомобилларини сотиб олиш соҳасида назорат қилувчилик функциясини тартибга солиши мумкин бўлган қонун лойиҳасини муҳокамага олиб чиқиши мумкин
Ҳокимликлар, вазирликлар паст юқори юқори Ҳокимликлар, ички назоратни ўрнатишга қодир, бу эса белгиланган лимитдан юқори нархда автомобиль сотиб олинишига йўл қўймайди
Блогерлар, ОАВ юқори ўрта юқори расмий транспорт воситаларини сотиб олиш қарорига таъсир қилиши мумкин


Сиёсат вариантлари, уларнинг афзалликлари ва камчиликлари

  1. 2024 йил 1 январдан бошлаб расмий автотранспорт воситаларини марказлашган ҳолда харид қилиш жорий этилсин. Бу бюджет маблағларининг сарфланиши устидан марказлаштирилган назоратни амалга ошириш имконини беради. Шу билан бирга, марказлаштирилган харидлар билан шуғулланадиган ягона орган (ёки гуруҳ)ни ташкил қилиш керак. Бу штат ходимларига, уларни ўқитишга харажатлар.
  2. Белгиланган лимитдан ортиқ хизмат автотранспорт воситаларини харид қилишни назорат қилиш бўйича рағбатлантирувчи танлов ўтказиш йўли билан жамоатчилик назорати жорий этилсин (йўлга қўйиладиган сана – 2023 йил 1 январь). Бу энг яхши фаолларни тақдирлаш орқали жамоатчилик назоратини йўлга қўяди. Шу билан бирга, танловни ташкил этиш учун маблағ ажратиш, шунингдек, танловни ўтказиш, натижаларни кўриб чиқиш ва якунлашда иштирок этадиган штат бирликлари учун харажатларни ҳисоблаш керак бўлади.
  3. Статус-квони сақлаб қолиш. Бу бюджет маблағларининг янада исроф бўлишига олиб келади, шу билан бирга бюджетдан янги харажатлар кутилмайди.

 

Сиёсат вариантлари таққослаш жадвали

Мезон Статус-кво Вариант 1 Вариант 2
Унумдорлик 1 3 3
Самарадорлик 1 2 3
Адолат 1 3 2
Сиёсий мақсадга мувофиқлик 3 1 2
Маъмурий мақсадга мувофиқлик 3 1 2
Баллар йиғиндиси 9 10 12

Тавсиялар

Давлат харидлари соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тавсия этилади. Бу бюджетни камайтиради ва харажатларни минималлаштиради.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги (258-сон) қарорига батафсил ўзгартишлар киритиш зарур, чунки Президент қарори лойиҳасининг (20761-сон) 7-бандида фуқаролар автомашиналардан норасмий фойдаланиш ҳолатлари ҳақида фотосуратлар ва видеоларни юбориш имкониятига эга бўлишлари мумкин бўлган портал яратиш назарда тутилган.

Мазкур чорани 2022 йил 31 декабрга қадар жорий этиш учун масъул – АКТ вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (бошқармалар раҳбарлари) зиммасига юклаш тавсия қилинган. Ушбу бандга риоя қилинмаган тақдирда маъмурий жавобгарлик (жарима) жорий этиш тавсия этилади.

Ушбу портал қайси веб-манзилда жойлашгишини аниқлаш керак. Фуқароларни умумхалқ танлови орқали жамоатчилик назоратига жалб қилиш мумкин. Шу билан бирга, танловни ташкил этиш учун маблағ ажратиш, шунингдек, танловни ўтказиш, натижаларни кўриб чиқиш ва якунлашда иштирок этадиган штат бирликлари учун харажатларни ҳисоблаш керак.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг позицияси

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги “Anhor.uz”  нашрининг сўровига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида”ги 258-сон қарори билан , хизмат автомобилларини белгиланган қийматдан ошиб кетиш ҳолатларини аниқлаш вазифаси юклатилмаган.

Агентлик “Давлат харидлари тўгрисида”ги қонуннинг 71-моддасига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчидан, шу жумладан, автомобил ишлаб чиқарувчилари етказиб берувчиси маҳаллий етказиб берувчи билан тўгридан-тўгри шартномалар бўйича давлат харидларини амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлайди.

Бундан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарорига 1-иловага мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда хизмат автомашиналарини сотиб олаётганда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган Давлат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига хизмат автомобилларини ажратиш нормалари доирасида давлат харидларини амалга ошириши мумкин”, — дейилади агентлик хабарида.

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси 2020 йилнинг 12-27 август кунлари транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилгани ҳақида умумий маълумот берилди.

“Дарҳақиқат, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бундан мустасно) хизмат автотранспорт воситаларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг махсус интернет-порталига фотосуратлар ва видеоларни жойлаштириш орқали транспорт воситаларидан хизматдан ташқари фойдаланиш ҳолатлари тўғрисида хабар беришни назарда тутувчи банд бор эди. Бироқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлигига номаълум сабабларга кўра ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарорида ўз аксини топмаган”, — дея хулоса қилади агентлик.

Вазирлар Маҳкамаси 258-сон қарорининг 6-бандига мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини алмаштириш ва уларни тасарруфидаги ташкилотларга бериш мавжуд автотранспорт воситаларидан камида 5 йил фойдалангандан кейин амалга оширилиши мумкин.

Дана Опарина

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.