Россиялик инвестор: «Энди биз Ўзбекистонга янада фаолроқ инвестиция қиламиз»
2020 йил 20 февраль куни Ўзбекистон Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича суд коллегияси Foamline-Asia МЧЖ ЧЭК ва Ўзбекистоннинг MEBEL АЖ корхонаси ўртасида ярим йилдан буён давом этиб келаётган низога нуқта қўйди. Anhor.uz таҳририяти ушбу компаниялар ўртасидаги низоли вазият ва суд тортишувлари ҳақида ёзганди.
Ўзбекистон олий суд инстанциясининг мустақил ва муросасиз позициясига умид қилган ҳолда Foamline-Asia МЧЖ томонидан назорат шикояти тақдим этилади. Ушбу шикоятни кўриб чиқиш давомида судьялар иш ҳолатларини батафсил таҳлил қилиб чиқиб, қуйи судларнинг суд ҳужжатларини бекор қилиш, MEBEL АЖнинг ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво талабларини кондиришни рад этиш ҳамда Foamline-Asia компаниясининг қарама-қарши талабларини қондириш ҳақида суд актини чиқарди.
«ФомЛайн» компаниясининг эгаси Артур Согомонян суддан кейин матбуот учун баёнот берди. “Мен бизнинг шахсимизда россиялик инвесторнинг муаммоларига лоқайд қолмаган барчага миннатдорчилик билдиришни истардим, айнан шу кўмак туфайли ишчиларимиз яна ўз иш жойларига қайтиши мумкин. Биз фақат бир нарсани – хотиржам ишлаш ва мижозларимизга зарур бўлган маҳсулотни ишлаб чиқаришни истаймиз! Иш мажбурий тўхтаб қолган беш ой ичида ходимлардан ҳеч бири компанияни тарк этмади. Шубҳасиз, энди биз янги заводга янада фаолроқ инвестиция қиламиз. Мен бу Ўрта Осиё ҳудудида пенополиуретан ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий ва инновацион корхона бўлишига ишончим комил”, – деди Артур Согомонян
Мавзу бўйича материаллар:
Шарҳлар