Яна бир бор болалар онкологияси соҳасидаги қарорлар ижроси ҳақида

Anhor.uz таҳририяти бир неча бор Ўзбекистонда онкология мавзусига тааллуқли ўткир масалаларни кўтарганди. Биз жамоатчиликнинг президентга мурожаатини чоп этгандик, мамлакатда хоспислар, онкопсихологик хизмат деярли йўқлиги ҳақида сўз юритгандик, шунингдек бачадон бўйинчаси саратонига чалинган аёлга бир йил малакали ёрдам кўрсатилмагани ҳақидаги видеони жойлаштиргандик. Бугун ушбу мавзуга яна эътиборингизни қаратмоқчимиз. Қуйида Ezgu Amal жамғармасининг васийлик кенгаши раиси Мунира Хўжахонованинг хатини чоп этяпмиз. Хатда у қарорлар ижроси ҳақида саволларни ва нималар қилиш кераклиги ҳақидаги ўз тавсияларини беради.
_________________________________________________________________________________

Давлат раҳбари ўзининг гематология ва онкология марказларига ташрифи чоғида бугун ва ҳозир ҳал қилиниши керак бўлган муҳим жиҳатларни айтганди.
 
Онкогематолог мутахассислигини бирлаштириш ва онкология хизмати йўналишини такомиллаштириш ҳақида сўз борадиган Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2020 йилдаги 523-сонли қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорининг ижроси бўйича барча бандлар ва масъул шахслар ёзилган ССВнинг 03.09.2020 йилдаги 223-сонли буйруғига қарамасдан, ушбу ҳужжатлар онко- ва гематология қимида бажарилмаган.

Президент  муаммоларни биргина қарор билан ҳал қилиб бўлмаслигини, чунки бу ерда ижронинг назорати жуда муҳимлигини қайд этиб, унга бу ишда ёрдам бераётган ОАВ вакилларига ишонч билдирди.
 
Шу муносабат билан бир нечта саволни беришни истардим:
 
– Вазирлар Маҳкамасининг 523-сонли қарорига мувофиқ болалар гематолог-онкологи мутахассисликлари бирлаштирилдими, ривожланган мамлакатларда бу қай тарзда қилинмоқда? Бу онкологияга эга болаларнинг тирик қолиш даражасини ривожланган мамлакатлардаги каби 70-80% гача кўтариш учун жуда муҳим эканини қайд этмоқчиман.
 
– Вазирлар Маҳкамасининг 523-сонли қарорига (ижро муддати 2020-2021 йиллар) мувофиқ ҳудудларда болалар гематологияси ва онкологияси бирлашган бўлимлари ташкил қилиндими?
 
– Президент ваъда қилганидай, Рогачёв номидаги марказга ўхшаган алоҳида юридик мақомга эга болалар гематологияси, онкологияси ва иммунологияси маркази бўладими? Ёки болалар катталар усун мўлжалланган марказлар ихтиёрида ва таркибида қоладими?
 
Кўп профилли клиника қошида алоҳида болалар марказини албатта катталар марказидан алоҳида тарзда ташкил қилиш зарур. Даволашга мультидисциплинар ёндашувсиз бирортаям замонавий халқаро протоколни жорий этишнинг имкони йўқ, халқаро протокол мавжуд бўлмаса, беморларни ҳам даволаб бўлмайди.
 
Шунингдек катталар ва болалар онкологиясини даволаш методлари ва унга бўлган ёндашувлар бир-биридан тубдан фарқ қилишини ҳам тушуниш зарур. Болалар ва катталар муолажасини ажратиш керак. Болалар онко ва гематология хизматини катталарникидан алоҳида молиялаштириш лозим. Болаларда ва катталарда саратон касаллиги турлича даволанади, унинг натижаси ҳам турлича.
 
Ўзбекистон ўзига хос мамлакат, чунки бу ерда онкологияни даволаш бўйича чет элда қабул қилинган амалиётдан фарқ қилувчи тизим шаклланган.  Саратон ташҳиси қўйилган болаларни даволаш шунчаки жарроҳлар томонидан амалга оширилмаслигини ниҳоят тушунишимиз керак.  Хорижда онкологияни кимё терапевтлари даволайди, жарроҳлик аралашувлари эса онкологлар томонидан эмас, балки жарроҳлар томонидан бажарилади. Бу масалани ҳал қилишда кўп профилли марказ ва тор мутахассислар керак.
 
Кутилган натижага эришиш учун тизимда тубдан ислоҳотларни амалга ошириш зарур. Болаларнинг ҳаётига лоқайд бўлмаган илғор ва ташаббускор мутахассислар консилиуми бўлиши шарт. Шунингдек, билимли болалар онкологлари, инглиз тилида гапирувчи, халқаро стандартлар ва талаблар бўйича ишлашга, ривожланишга тайёр тайёр кадрлар керак.
 
Президент ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини кўриб чиқиш зарур.

Бош саҳифадаги фотосурат: Yuksalish

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.