Болалар майдони ўрнига тиббиёт маркази ёки тинч ва шинам клуб-уй

Фото: Мила Аксёнова

Юнусобод тумани, М-4 мавзе, 12-уйда истиқомат қилувчи фуқаролар уйга яқин ҳудудда номаълум мақсадда қурилаётган бино сабабли хавотирга тушишган.

Ушбу ҳудуд доим 12-уйнинг ҳовли ҳудуди бўлиб келган (амалдаги 10:07:01:01:01:0212 кадастрга кўра), у ерда уй аҳолисининг гаражлари, дам олиш жойлари ва яшил ҳудуд жойлашган. Аммо қурувчи компания етти йилдан буён давом этaётган қурилиш учун маънавий зарар ўрнига замонавий болалар майдончаси қуриш баҳонасида уй рўпарасида иккита бинони қурди. Ваъда қилинган 18х5 метр ўлчамдаги болалар майдончаси йўл ёнида жойлашган ва хавфсизликка таҳдид мавжудлиги туфайли аҳоли болаларини у ерга қўймайди.

Қурувчи номаълум йўл билан ушбу ҳудудни эгаллаб, қурилишни бошлаб юборди. Аҳолига янги бино лойиҳаси кўрсатилган бўлиб, унда томида тўлиқ жиҳозланган катта болалар майдончаси билан бирга автотураргоҳ жойлашиши керак эди. Эгаллаб олинган ҳудудда бешинчи қават қуриб битказилмоқда. Ўралган бино атрофида қонунда талаб қилган қурилаётган объект ҳақидаги маъдумот мавжуд эмас: паспорт йўқ, қурувчи компаниянинг номи ва буюртмачи кўрсатилмаган, тугатиш муддатлари ҳам кўрсатилмаган. Қурувчи ўзи ҳужжатларни аҳолига кўрсатишдан бош тортмоқда. Ўзбекистон қурилиш кодексининг 36-моддасига кўра: “Жамоат назорати субъектлари аҳоли пунктлари бош режалари ҳақида ишончли ва ўз вақтида маълумот олиш ҳуқуқига эга. Уларнинг ҳудудида қурилиш олиб бораётган ташкилотдан уй эгаларининг розилиги олинмаган.

“Қурилиш жойида ер ости дарёсининг ўзани ўтган, олдин бу ҳудудда шу сабабли қурилиш ишлари олиб борилмаган. Ер ости дарёсининг ўзани қурилаётган бино пойдеворига таъсир кўрсатади ва бино бир куни бизнинг уйга ёки ён-атрофдаги мактабга (5-мактаб ва зич қурилган бинолар орасидаги масофа 15 метр) қулаб тушиши мумкин” дейилади аҳоли томонидан Ўзбекистон қурилиш вазирлиги, Юнусобод тумани ҳокимлиги, Юнусобод туман прокуратураси ва Тошкент шаҳри Давлат кадастр агентлигига йўлланган хатда.

Барча хат ва шикоятларга қарамай қурилиш давом этмоқда, текширувлар ўтказилгани йўқ. Жўнатилган хатлардан фақат Қурилиш вазирлигидан жавоб келган. Жавобда бино эскирган бино реконструкцияси сифатида қурилаётгани айтилган. Бироқ қурилаётган жойда ҳеч қачон бино бўлмаган. Вазирлик аҳолига судга мурожаат қилишни тавсия қилган, аммо 2017-2019 йиллардаги судлар қурувчи томонида бўлган ва аҳоли у ерга мурожаатнинг маъносини кўрмаяпти.

Шу билан бирга, интернетда қурилаётган бино “сокин ва шинам клуб-уй” деб реклама қилинмоқда, аслида қурувчининг даставвал ер участкасини узоқ муддатга ижарага олишига яшаш учун бино эмас, фақат тиббий бино қуришига учун рухсати бор эди.

Бу кўплаб саволларни туғдираётган нуқтали қурилиш олиб борилаётган ягона ҳолат эмас. Олдин ҳам Anhor.uz нашри Тошкент шаҳридаги уйлар ҳудудидаги ноқонуний қурилишлар муаммосини кўтарган эди.

Anhor.uz нашри ҳам 11.08.2023 йилда Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига сўров юборган, аммо ҳозирга қадар жавоб олингани йўқ.

Мила Аксёнова

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.