АҚШ ҳукумати мамлакатда “Крокус”дагига ўхшаш теракт юз беришидан хавфсирамоқда

Foto: Getty Images

Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) АҚШда Подмосковьедаги “Крокус Сити Холл” концерт залидаги терактга ўхшаш ҳужумлар эҳтимолидан тобора кўпроқ хавотирланмоқда. Бу ҳақда ФҚБ директори Кристофер Рей NBC News’га маълум қилди.

“Биз бир неча ҳафта аввал ИШИД ҳужуми оқибатида Россиядаги концерт залида кўрган нарсаларимиздан унча фақр қилмайдиган қандайдир мувофиқлаштирилган ҳужум шу ерда (АҚШда) ҳам юз беришидан борган сари кўпроқ хавфсираяпмиз”, — деди у.

“Крокус Сити Холл”даги теракт 22 март куни кечқурун содир бўлганди: қуролланган эркаклар концерт залига бостириб кириб, одамларни ўққа тутган. Сўнг улар бинога ўт қўйиб, қочиб кетган. Теракт оқибатида 145 киши, шу жумладан, олти нафар бола ҳалок бўлиб, 550 дан зиёд одам жабрланди. Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.