Франция АҚШ ва Британиянинг ҳусийларга қарши зарбаларини қўллаб-қувватлашдан бош тортди

Фото: Лента ру

Франция АҚШ ва Буюк Британиянинг ҳусийларга қарши зарбаларини қўллаб-қувватлаш баёнотини имзоламади, чунки уларда иштирок этишдан бош тортди, деб ёзади Британиянинг The Telegraph нашри.

Франция расмийларидан бири нашрга “Париж АҚШ бошчилигидаги зарбаларга қўшилиб, Ҳизбуллоҳ ва Исроил ўртасидаги зиддиятни бартараф этиш бўйича музокараларда барча таъсир воситаларини йўқотишидан қўрқади”, деган.

11 январдан 12 январга ўтар кечаси Америка қўшинлари Британия билан биргаликда Австралия, Баҳрайн, Канада ва Голландия кўмагида Яманнинг Ал-Ҳодейда, Саада ва Дамар вилоятларидаги ҳутийлар нишонларига, жумладан пойтахт Сана халқаро аэропортига ҳужум қилган. АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари 16 та ҳарбий объект ва 60 дан ортиқ нишонга зарба бергани ҳақида хабар берди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.