,

Исроил Дамашқ чеккасидаги объектларга ҳужум қилди

Архивное фото. Источник: @ChrisChannel4 / Twitter

Сурия Мудофаа вазирлиги Исроил Дамашқ чеккасидаги объектларга зарба бергани ҳақида маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Таъкидланишича, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари авиазарбани қайтарган ва бир нечта ракеталарни уриб туширган.

Ҳужум Голан тепаликлари томонидан амалга оширилган, дейилади Сурия Мудофаа вазирлиги Facebook’га жойлаган хабарда. Исроил Дамашқнинг қишлоқ ҳудудларидаги объектларни нишонга олган. Ҳужум оқибатида моддий зиён етказилган.

Исроил ва Фаластиннинг “ҲАМАС” ҳаракати ўртасида 2023 йил октябрида уруш бошланганидан буён Исроил қуролли кучлари Сурия ҳудудига бир неча марта ҳужум қилган. Исроил ушбу ҳужумларни мамлакатда “террорчилик инфратузилмази” борлиги билан изоҳлайди. Хусусан, 7 февраль куни Исроил Хомс шаҳри ва унинг атрофидаги объектларга зарба берган, бир неча киши ҳалок бўлган ва яраланган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.