Криптоолам: биткоин яна 1 трлн доллар шоҳсупасига чиқди

Биткоин
Фото: REUTERS/Dado Ruvic

Дунёдаги энг йирик криптовалюта ҳисобланган BTC қиймати 2024 йил бошидан буён 22 фоизга кўтарилиб, 52 005 долларга етди ва 2021 йил охиридаги рекорддан кейин биринчи марта биткоиннинг бозордаги умумий қиймати 1 триллион доллардан ошди, дея хабар беради Reuters.

CoinGecko маълумотларига кўра, унинг кучли тикланиши криптовалюта бозорида шов-шув тўлқинини келтириб чиқариб, аллақачонунинг  қиймати 2 триллион доллардан ошди.

АҚШ регуляторлари, шу жумладан биржалар орқали криптовалюталардан фойдаланиш имконини берувчи BlackRock ва Fidelity томонидан маъқулловларнинг бир нечта спот биткоин-фондларининг (ETF) маъқулланиши секторни рағбатлантирган.

Брокер Bernstein маълум қилишича, АҚШнинг спот ETF’лари ишга тушганидан кейин биринчи ойда 60 000 биткоинга тўлган, бу майнерларнинг худди шу давр учун унумдорлигидан икки баравар кўп.

“Оқимлар ҳажми барча кутилганларидан анча юқори”, – дейди 3iQ Corp  вакили Марк Коннорс.

Криптовалюта савдоси ҳам жуда фаол. Лондонда жойлашган CCData тадқиқот компаниясининг маълумотларига кўра, марказлаштирилган биржалардаги умумий спот савдо ҳажми январь ойида 4,4 фоизга ўсиб, 1,4 трлн долларни ташкил этди, бу бир ойда кетма-кет тўртинчи ўсишни англатади ва 2022 йил июнидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Секторга қизиқиш кучайган бир пайтда, йирик криптовалюта биржаси ҳисобланган Coinbase Global COIN.O ўтган ҳафтада икки йил ичида биринчи чораклик даромадини эълон қилди.

J.P. Морган таҳлилчиларига кўра: “Биткоиннинг кучи биткоин ETF’ларига кўпайган оқимларни кучайтирмоқда, бу эса ўз навбатида биткоин нархларини ва бошқа токенларнинг кўтарилишига олиб келади”.

2025 йилда бир биткоин 150 000 доллар турадими?

Кўпгина соҳа кузатувчилари, ҳозирча истиқбол ёрқин кўринишини таъкидламоқда, инвесторлар блокчейннинг “халвинги” олдидан биткоинни сотиб олишмоқда, бу режалаштирилган жараён бўлиб, майнерларнинг мукофотлари ҳар тўрт йилда икки баробарга камаяди. Кейинги “халқинг” апрель ойига режалаштирилган.

Bernstein вакили Гаутам Чхугани 2024 йилда криптовалюталар учун танаффус йили бўлишини кутмоқда, биткоин эса 2025 йилнинг ўрталарига келиб энг юқори чўққиларга кўтарилиб, 150 000 долларгача кўтарилади.

CCData таҳлилчиларининг фикрича, “ушбу оптимистик прогноз яқинлашиб келаётган “халқинг” ва фоиз ставкаларининг пасайтиши имконияти билан мустаҳкамланади”.

Биткоин ҳали ҳам 69 000 долларлик рекорддан 32% узоқда бўлса-да, у ўтган ҳафта япон иенаси BTCJPY=  га нисбатан янги рекорд даражага етди ва 7.919,000 иенага кўтарилди.

Ҳаддан ташқари тузатишлардан эҳтиёт бўлинг

Бироқ, ҳамма ҳам криптовалюталар ҳақида оптимистик фикрда эмас: имкониятларни бой бериш қўрқуви билан ҳаракат қилаётган инвесторлар бозорни ўз ортидан эргаштираётганининг баъзи белгилари мавжуд.

0 дан 100 гача бўлган шкаладан иборат CoinGlass криптовалюта қўрқуви ва очкўзлик индекси (унда ноль “катта қўрқув”, 100 “катта очкўзлик” ни англатади) 72 да турибди. Одатда, инвесторлар ҳаддан ташқари очкўзлик қилишса, бу бозорга тузатиш киритилиши кутилаётганини кўрсатади.

Биткоин каби юқори хатарга эга активлар юқори фоиз ставкаларининг давом этиши билан таҳдид қилиши мумкин. Савдогарларнинг ставкаларни пасайтириш бўйича умидлари АҚШнинг бир қатор кучли иқтисодий кўрсаткичлари ортидан март ойидан июнь ойига сурилди.

“Биз юқори даражадаги барқарорликни сақлаб қоламиз, чунки ликвидлик тезда хатарга эга активларга қайтади, аммо инфляция 3% дан юқори бўлиб қолиши пасайтирувчи хатар  бўлиб қолмоқда ва бозорларда ўзгарувчанликнинг кучайишига ишора қилади”, – дея қайд этади QCP Markets таҳлилчилари.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.