Алексей Навальнийнинг жасади ортилган дафн машинаси марҳумнинг жанозаси ўқиладиган черковга етиб келди

Фото: ФБК

Алексей Навальнийнинг жасади ортилган дафн машинаси жаноза ўқиладиган черковга етиб келди, йиғилганлар қарсак чалиб: «Навальний!» дея ҳайқира бошлади, – дейди сиёсатчининг сафдоши Леонид Волков.

“ФБК” директори Иван Жданов Навальнийнинг тобути черковга олиб кирилаётгани акс этган видеони эълон қилди. “Энди бизга дафн маросимига тайёргарлик кўриш учун бироз вақт керак бўлади. Қариндошлар киради”, – деди Жданов.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.