,

Россия авиацияси фаоллашгани туфайли, Польша ўз қирувчиларини ҳавога кўтарди

Фото: Getty Images

Польша ва унинг иттифоқдошлари “Россия узоқ авиацияси фаоллиги туфайли” ўз ҳарбий самолётларини ҳавога кўтарди. Бу ҳақда Польша қуролли кучлари тезкор қўмондонлигига таяниб, “Коммерсантъ” хабар берди.

“Россия Федерацияси узоқ авиациясининг интенсив фаолияти кузатилмоқда… Шу ҳақда огоҳлантирамизки, Польша ва иттифоқ авиацияси фаоллаштирилди, бу айниқса мамлакат жануби-шарқий қисмида шовқин даражаси кўтарилишига олиб келиши мумкин”, — дейилади қўмондонлик Х ижтимоий тармоғига жойлаштирган хабарда.

Польша қуролли кучлари 13 январь куни ҳам шундай чоралар кўрган эди. Яна қайси мамлакатлар ўз қирувчиларини ҳавога кўтарганига аниқлик киритилмаган. Россия Мудофаа вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ бергани йўқ.

2023 йил 29 декабрь куни Польша бош штаби Россия ракетаси мамлакат ҳаво ҳудудига бузиб кириб, у ерда уч дақиқа давомида бўлиб турганини маълум қилганди. Польша ҳарбийлари ўшанда ҳам қирувчиларни ҳавога кўтарганди.

Аввалроқ Польша Качиньский иштирокидаги авиаҳалокат юзасидан Россияга қарши даъво очишдан воз кечгани хабар берилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.