“Союз МС-25” бошқариладиган кемасини олиб учадиган “Союз-2.1 а” ракетасининг парвози бекор қилинди

Пуск ракеты «Союз-2.1 а» с пилотируемым кораблем «Союз МС-25» отменен
Источник: RIA.ru

“Союз МС-25” бошқариладиган космик кемасини олиб учадиган «Союз-2.1» ракетасининг парвози бекор қилинди. Бошқариладиган “Союз МС-25” космик кемаси 21- экспедиция экипажини Халқаро космик станцияга (ХКС) етказиши керак эди. Унинг таркибига Беларусдан фазога парвознинг биринчи иштирокчиси Марина Василевская ҳам кирганди.

Старт мажмуаси диққатига. Ишга тушириш автомат равишда бекор бўлди. Учириш мажмуасининг бирликлари бошланғич ҳолатга келтирилсин. 24 соат туришга тайёрланинг”, – деган диктор.

«Союз-2.1а» ташувчи ракетасининг учирилиши Тошкент вақти билан соат 18:21 да Бойқўнғирдаги 31-сонли ракета (“Восток”) майдонидан амалга оширилиши керак эди. Тахминан тўққиз дақиқадан сўнг кема орбитага чиқарилиши керак эди. ХКСга парвоз икки айланали яқинлашиш схемаси бўйича амалга оширилади – Тошкент вақти билан тахминан 20:40 да кема станциянинг Россия сегментидаги «Причал» универсал хаб модулига туташиши кутилганди. Эслатиб ўтамиз, ишга тушириш жараёни трансляция қилинган “Роскосмос” сайти номаълум сабабларга кўра ишламаяпти.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.