2 ойда Туркиядан 14,3 минг нафар турист келган

Фото: LemonTour

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Туркиядан Ўзбекистонга 14,3 минг нафар туристлар ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 897 нафарга ёки 6,7 % га ошган.

2024 йилнинг 2 ойида Туркиядан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:

  • қариндошларни йўқлаш — 6 393 нафар
  • дам олиш — 5 363 нафар
  • хизмат юзасидан — 2 238 нафар
  • тижорат — 243 нафар
  • ўқиш — 19 нафар
  • даволаниш — 11 нафар

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.