Жанкойда учта ракета учириш қурилмаси ва радиолокация станцияси йўқ қилинди

Фото: Униан

Бугун тунда Жанкой (Қрим) дронлар ҳужумига учради. Натижада россияликларнинг ҳарбий қисмидаги ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими ва радар йўқ қилинди, дея хабар беради “Униан”.

Таъкидланишича, фотосуратда С-400 Триумф зенит-ракета комплекси акс этган. Зарба иккита MGM-140 ATACMS тактик баллистик ракеталари билан амалга оширилди”, — дейилади хабарда.

Жанкойда 30 га яқин россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини аввалроқ ёзган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Украина ҳарбийлари Жанкойдаги тунги портлашларга изоҳ ҳам берди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.