Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида сезиларли ўзгаришлар юз берди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида сезиларли ўзгаришлар юз берди

Ўзбекистон Президентининг қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида ўзгаришлар юз берди. Ҳужжатга мувофиқ, бош вазирнинг ўринбосари — Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари лавозими тугатилди...
Тошкент шаҳридаги 7 та туманда кўчалар номи ўзгарди

Тошкент шаҳридаги 7 та туманда кўчалар номи ўзгарди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2 июндаги қарорига асосан Тошкент шаҳридаги 7 та туманда кўчаларнинг номларига ўзгартиришлар киритилди. Мазкур қарорга кўра, Бектемир, Яшнобод, Олмазор, Учтепа, Юнусобод, Сергели ва Яккасарой туманларидаги баъзи жой, кўчаларга янги ном берилган ва қайта номланган. 
Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди

Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг 2017 йил 12 июндаги буйруғига мувофиқ адлия катта маслаҳатчиси Облоқулов Шерзод Соатқулович Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунига асосан Тошкент шаҳар прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.
Жорий йилда бир қатор Ўзбекистон олийгоҳларида янги мутахассисликлар очилади

Жорий йилда бир қатор Ўзбекистон олийгоҳларида янги мутахассисликлар очилади

Хусусан, Тошкент лойиҳалаштириш, қурилиш ва автомобиль-йўлларидан фойдаланиш институтида (собиқ Тошкент Автомобиль йўллари институти) қуйидаги янги мутахассисликлар очилади.
Тошкентда Бобур номидаги Марказий экопарк очилди

Тошкентда Бобур номидаги Марказий экопарк очилди

10 июнь куни Бобур номи билан аталган Марказий экопарк очилди. У эски ҳайвонот боғининг ўрнида Абдулла Қодирий ва Махтумқули кўчаларининг кесишмасида жойлашган. 12 гектар майдонда соя-салқин хиёбонлар ва майсазорлардан ташқари югуриш ва велосипед йўллари, иккита теннис корти, мини-футбол, бадминтон, пляж волейболи  майдончалари мавжуд, шунингдек бу ерда воркаут учун тренажёрлар ва йога билан шуғулланиш айвони ҳам бор.
Президент Мирзиёев БМТ Бош котибини Самарқандда қабул қилди

Президент Мирзиёев БМТ Бош котибини Самарқандда қабул қилди

Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг учрашуви бўлди. Давлатимиз раҳбари Бош котибга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиргани учун миннатдорлик билдирди. 
Шохжаҳон Эргашев: 50 сония ичида нокаут

Шохжаҳон Эргашев: 50 сония ичида нокаут

Профессионал боксчи, ўзбекистонлик Шохжаҳон Эргашев Россиянинг Флойд Мэйвезер академиясида тожикистонлик Суннатилла Раҳматуллаевга қарши ўзининг ўнинчи жангини ўтказди. 6 раундга мўлжалланган жанг бор-йўғи 50 сонияда якунланди. Ўз рақибини нокаутга учратиш учун ўзбекистонлик боксчига айнан шунча вақт керак бўлди.
Интернетда Жасурбек Ибрагимовнинг хотирасига бағишланган ролик пайдо бўлди

Интернетда Жасурбек Ибрагимовнинг хотирасига бағишланган ролик пайдо бўлди

Икки дақиқалик роликдан талаба дўстлари билан ўз вақтини қандай ўтказгани, 8 март билан курсдош қизларни қандай табриклагани ва бошқа эсда қоладиган дақиқаларни акс эттирувчи кадрлар ўрин олган. Ушбу ролик Facebook ижтимоий тармоғида талабанинг ота-онасига ҳамдардлик билдирилган ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари юз берган воқеани синчковлик билан ўрганиши сўралган кўплаб шарҳларни тўплаган.
Ўзбекистон олий ўқув юртларида икки диплом тизими жорий этилади

Ўзбекистон олий ўқув юртларида икки диплом тизими жорий этилади

Ўзбекистонда тез орада икки диплом (Double Degree) дастурини жадаллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади. Бугунги кунда мазкур дастур хорижий олийгоҳларда кенг оммалашган бўлиб, Ўзбекистонда ҳам икки диплом дастурини жадаллаштириш бўйича уларнинг таклифлари вазирликка келиб тушмоқда.
Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоев Остонада учрашишди

Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоев Остонада учрашишди

ШҲТнинг Остона саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзи учун ажратилган қароргоҳда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев билан учрашди Президентлар сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш масалаларини муҳокама этиб, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик қатор муаммолар юзасидан фикр алмашдилар. 
Ҳиндистон ва Покистон ШҲТнинг тўлақонли аъзолари бўлишди

Ҳиндистон ва Покистон ШҲТнинг тўлақонли аъзолари бўлишди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Ҳиндистон ва Покистонни аъзоликка қабул қилиш ҳақидаги қарорни имзолашди, шунингдек, экстремизмга қарши кураш бўйича конвенция имзоланди. ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Россия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон етакчилари Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотга аъзоликка қабул қилиш жараёни ниҳоясига етгани ҳамда уларга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш ҳақидаги қарорга имзо чекишди.