Нега “Адолат” партияси ўз сафларига Ўзбекистон фуқароларини қабул қилади? 2009 йилда мен “Адолат” партиясига аъзо бўлдим, шу вақт ичида менга бирор мартаям йиғилиш ҳақида ёки партия аъзоларининг тадбирлари ҳақида хабар келмади – мен ҳақимда унутишди. 2017 йилда мен яна Адолат“ партиясига аъзо бўлдим, чунки 2009 йилда бўлган аъзолигимни менга номаълум бўлган сабабларга кўра бекор қилишган ва бу ҳақда маълумот ҳам топишолмади.
Мен кўп профилли маълумотга ва малакага эга эканимни ва Давлат статистика қўмитаси маълумотларини ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари томонидан тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилиш бўйича кўплаб тадқиқот ишларини ўтказганимни, вазирликда менинг ташаббусим билан 2017 йилда соғлиқни сақлаш муаммоларига бағишланган давра суҳбати ўтказилганини тушунтирдим.
Мен терапевт малакасига эгаман, бош шифокор лавозимида, Европа фармацевтика компаниясининг минтақавий вакили сифатида ишлаганман, бизнес-тренинглар ўтказганман, психология бўйича қўшимча маълумотга эгаман, беморлар билан психотерапевт сифатида ишлаб, психологик тренинглар ўтказганман.
Мен “Адолат” партиясининг раҳбариятига айни дамда вақтим кўплигини ва уни партия ишларига бағишлашим мумкинлигини, менга ҳеч қандай маош керак эмаслигини, партия фаолияти учун, айниқса, соғлиқни сақлаш соҳасида кўплаб ғояларим борлигини тушунтирдим.
Мени дарров партиянинг шаҳар бўлими аёллар қанотига эксперт қилиб олишди, шунингдек соғлиқни сақлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш бўйича экспертлар гуруҳига қабул қилиб, трансплантация ҳақидаги қонун устида ишлаш учун унинг лойиҳасини беришди, бунда лойиҳа муҳокамаси қачон бўлиши ҳақида мени хабардор қилишларини айтишди.
Бундан ташқари, 2017 йилда “Адолат” партиясининг туман бўлими (Яккасарой) депутатликка сайловларга тақдим этиш учун ҳужжатларимни сўраб олди ва уларнинг тақдири ҳақида бошқа ҳеч нима дейишмади. Ўша йилнинг ўзида мен “Адолат” партияси раисининг ўриинбосари ва партия шаҳар бўлимининг етакчи аъзолари билан суҳбатда бўлдим, уларнинг ҳаммаси мени муҳокамага ва партия фаолиятига жалб этишни ваъда қилди.
Аммо буларнинг ҳаммаси қуруқ гаплигича қолиб кетди. “Адолат” партиясига аъзо бўлган пайтдан бошлаб партия шаҳар ва туман бўлимлари раҳбарларининг бирорта ваъдаси бажарилмади. Мен бир ҳафта трансплантация ҳақидаги қонун учун таклифлар устида ишладим, аммо бу ишим ҳеч кимга керак бўлмади. Бу иш ўзи менга нега берилди, деб изоҳ сўраганимда, мени яна албатта муҳокамага чақиришларини ишонтириб айтишди.
Орадан 2 йил ўтди, ҳеч қандай таклифлар, партия хабарлари келмади, ҳолбуки мен партиянинг шаҳар бўлимига бир неча марта мурожаат ҳам қилдим.
Агар фуқаро партияга аъзо бўлиб, ўзининг фуқаролик фаоллигини амалга ошира олмаса, Ўзбекистонда сиёсий партиялар ким учун ташкил қилинган?
Агар менинг реал фаоллигим уларнинг ҳеч бирига керак бўлмаса, “Адолат” партиясининг туман, шаҳар, республика бўлимлари раҳбарлари ким учун ишлаяпти?
Ўзбекистон фуқаросининг фаоллиги партия арбобларига керак бўлиши учун нима қилиши лозим?
Наҳотки сиёсий партияларга кўп профилли маълумот ва тажрибага эга малакали мутахассислар керак бўлмаса? Агар бундай мутахассислар керак бўлмаса, унда ким керак, партиянинг олдинги сафларида кимлар ишлайди? Нега партия раҳбарияти ўз “оддий” аъзоларининг фаоллигига бефарқ? Партияга фақат сон керакми, аъзоликка фақат шунинг учун қабул қилинадими? Ёки фуқаронинг фаоллиги бошқа сабабларга кўра очиқдан-очиқ назар-писанд қилинмаяптими?
Гулбахор Якубова,
Терапевт-кардиолог, бизнес-тренер.
Комментарии (0)
-
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси” тасдиқланган пайтдан бошлаб 2,5 йил вақт ўтди, айни пайтда Ўзбекистон иқтисодиётида нималар юз бераётганини таҳлил қилиш вақти етди, деб ўйлаймиз03 декабрь 2019 80 0
-
«Журналистлар ва блогерларга ҳаддан ташқари кўп эркинлик берилди, шу боис ҳокимиятнинг обрўси тушиб кетяпти» - бу Ўзбекистонни бутун ҳокимият фаолияти жамоатчилик кўзидан панада олиб борилган даврларга қайтаришни истаётганларнинг хавфли овози26 ноябрь 2019 151 0
-
Ҳатто ҳозир ҳам вилоят аҳамиятидаги шаҳарларда (қўрғон ва қишлоқлар ҳақида гапирмасаям бўлади) одамлар ҳануз озиқ-овқат маҳсулотларининг кўпини қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи қариндошларидан олишади, масалан, картошка, пиёз, сабзавотларнинг бошқа турлари, полиз экинлари ва айрим мева турлари (узум, олма, ёнғоқ), сут маҳсулотлари ана шулар жумласидандир10 ноябрь 2019 210 0
-
Тошкентда МДҲ хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарларининг навбатдаги кенгаши ўтказилмоқда, Кенгаш иштирокчилари олдиндан белгиланган кун тартибига қўшимча равишда жангариларнинг Тожикистондаги “Ишқобод” чегара заставасига ҳужумини ҳам муҳокама қилишяпти08 ноябрь 2019 350 0
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳодисалар11 декабрь 201909:39 0
-
Жамият11 декабрь 201909:27 0
-
Қатнашувчи нигоҳи10 декабрь 201922:48 0
Мулоҳазавсе
Биз Facebook дамиз
Чтобы оставлять комментарии, авторизуйтесь с помощью: