Сўнгги даврда  экологик муаммоларнинг тобора глобал аҳамият касб этиб бораётганини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг илк йилларидан бошлаб муҳим  устувор вазифалар билан бир қаторда, атроф-муҳит муҳофазаси, экологик маданият ва маърифат масалаларига эътибор бериб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузаларида ҳам бу масалаларга алоҳида эътибор қаратиб, “...Энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур. Албатта, бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал этиб бўлмайди, бунга ёш авлод қалбида она табиатга меҳр-муҳаббат, унга даҳлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкин”- деб  таъкидлаган эдилар.
Чунки, ёш мустақил мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий барқарорлигини атроф муҳит барқарорлиги ва экологик соғломлик билан узвий боғлиқдир. Собиқ Иттифоқ мамлакатлари ичида биринчи бўлиб қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига экологик муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган моддалар киритилгани,1992 йил 9 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши бунинг ёрқин мисолларидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 5.2-бандида “атроф табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган экологик муаммоларнинг олдини олиш” масаласи қўйилди. Бунда умумжахон экологик муаммолар ва Республикамиз ҳудудидаги экологик масалаларни жамлаган ҳолда, таълим тизими томонидан ушбу масала ечимига ҳисса қўшиш айнан ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик саводини ошириш, экологик онги ва экологик маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда экологик таълим ва тарбия жараёнини самарали ташкил қилишдан иборатдир.

Ушбу вазифаларни тизимли бажариш, аниқ йўналишларда ғоявий мукаммал ечимлар топиш ва белгиланган мақсадларга тўлиқ эришиш учун экологик таълим концепцияси ишлаб чиқилиши керак. Мазкур масаланинг долзарблиги мамлакатимиз табиати, экотизимлари, атроф муҳитни беқарорлик ва издан чиқишидан асраш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, ушбу ўта жиддий, ҳаётий масалага аҳолининг барча табақалари, айниқса, ёшлар томонидан салмоқли ҳисса қўшилиши, зарурлиги билан белгиланади. 



15 ноябрь куни Ўзбекистонда «Бутунжаҳон иккиламчи қайта ишлаш куни» нишонланди. Ушбу байрамнинг асосий мақсади ҳокимият, жамоат ва саноат тузилмаларининг мазкур мавзуга эътиборини жалб қилишдир. Чекланган ресурслар муаммосини ҳал қилиш, арзон хом ашёлардан фойдаланиш ва атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши курашиш йўли билан тайёр маҳсулотлар нархини пасайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Табиатга имкон беринг« («Toshrangmetzavod Recycling» МЧЖ) ва “Ўзбекистон экологик ҳаракати” ташаббуси билан Халқ таълими вазирлиги кўмагида бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда атроф-муҳитни яхшилаш ва ижтимоий экологик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қадам ташланмоқда. Бунинг учун электр жиҳозларини иккиламчи қайта ишлашга йиғиш учун жамоат марказлари ташкил этилади. Мазкур тадбир илк маротаба пойтахтимизда жойлашган 20-сонли умумтаълим мактабда ташкил этилиб, унда мазкур мактабнинг ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Болалар учун иккиламчи қайта ишлаш мавзуси доирасида маъруза ҳамда илмий лаборатория шоуси намоиш этилди. Бундан ташқари, барча иштирокчилар учун ҳамкоримиз «GOODZONE» томонидан совғалар тақдим этилди.

Ҳозирги кунда ҳажми тез суръатлар билан кўпайиб бораётган электротехника чиқиндиларни тўғри бошқариш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бунда, айниқса яроқлилик муддати ўтган маиший ва электрон техникаларнинг утилизацияси алоҳида аҳамиятга эга.

Электрон чиқиндиларни қайта ишлаш ва кейинчалик уларга ишлов бериш — бу муаммонинг асосий ечими ҳисобланади.
Шу боис, аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, уларга маиший ва электрон техникаларни утилизация хизматидан фойдаланишнинг афзалликларини кенг тушунтириш долзарб аҳамият касб этмоқда.

 “TOSHRANGMETZAVOD RECYCLING” МЧЖ “Табиатга имкон беринг” бренд номи остида Ўзбекистонда фаолият олиб боради.