Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди Вазирлар Маҳкамасига маданият муассасалари инклюзияси бўйича қарор лойиҳасини киритди

Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди Вазирлар Маҳкамасига маданият муассасалари инклюзияси бўйича қарор лойиҳасини киритди

«Биз ҳозир маданий муассасаларнинг очиқлиги ҳақидаги қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритдик, уни ишлаб чиқишда Ўзбекистондаги инклюзив ҳамжамиятлар қатнашди», – деди чоршанба куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Маданият ва санъатни ривожлантириш фондининг таълим бўлимини ривожлантириш бошлиғи Мадина Бадалова. Конференция мавзуси ногиронлиги бор кишиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган Самарқанд ярим марафонига тааллуқли бўлди.
 
 
«Биз анчадан буён турли ташкилотлар, хусусан Республика ногиронлар жамияти билан ишлаймиз. Улар ҳам Самарқандда бўлиб ўталиган конференцияда қатнашади. Шу йил августида ярим марафон олдидан биз Тошкентдаги маданий муассасалар мониторингини ўтказдик, уларга театрлар ва музейлар, парклар кирди. Мониторинг натижаларини Самарқанддаги Ногиронлар уюшмаси билан бирга эълон қиламиз», – дейди Мадина Бадалова Anhor.uz журналистининг саволига жавоб берар экан.
 
Гаянэ Умерова, Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди директорининг ўринбосари:

– Шу йил апрель ойида биз ҳамкорларимиз билан бирга Замонавий санъат марказини очиш бўйича пилот лойиҳани ишга туширдик. Ҳозир ушбу марказ доирасида инклюзив дастур ишлаб чиқилди ва биз марказда ногиронликка эга одамларни ишга жойлаштириш учун давлат ҳамкорлари билан музокаралар олиб боряпмиз. Хусусан, ҳозир ногиронликка эга одамларни ишга жойлаштиришга, улар кутубхонада, китоб дўконларида ва давлат муассасалари ҳузуридаги фондларда ишлай олиши учун тайёрлашга ёрдам берадиган Россия ташкилотлари билан музокаралар олиб боряпмиз.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.