Бухоро вилояти вакциналарни сақлаш учун совутиш ускуналарини олди

Бугун ЮНИСЕФ Ўзбекистонда иммунизациянинг ишончли тизимлари орқали болаларнинг яшаб қолишини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун Бухоро вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига вакциналарни сақлаш учун замонавий совуқхона совға қилди. Ускуна таркибида вакциналар учун махсус совутгичлар, ҳароратни назорат қилиш мосламалари, совуқ хоналар ва вакциналарни ташиш учун мўлжалланган контейнерлар мавжуд. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига ЮНИСЕФ хабар берди.
 
Вакцина омборида 1 ёшгача бўлган 41500 болани эмлаш учун тахминан 9000 литр вакцинани сақлаш мумкин. Мазкур объектда вакциналарни Цельсий бўйича 2 дан 8 даражагача сақлаш учун совуқ хоналар ўрнатилди. Омборнинг умумий сиғими вакциналардан тезда фойдаланиш ва уларни вилоятнинг барча туманларида кўплаб болаларга ўз вақтида етказиб беришни таъминлайди. 

“Биз қийин пайтларни бошдан кечирмоқдамиз ва COVID-19 пандемияси эмлашни ҳамма учун имкониятли қилиш учун ЮНИСЕФ кўп йиллар давомида илгари суриб келаётган аниқ даъват бўлиб янгради. Бу бугунги вазиятда жуда муҳимдир. Шу нуқтаи назардан, вакциналар ва иммунизация бўйича Глобал альянс кўмаги билан бизнинг бугунги ҳиссамиз жуда муҳимдир “, – деди ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзаде. "Биз ишонамизки, ушбу замонавий вакцина омбори болаларнинг соғлиғини яхшилашга ва иммунизация хизматларини такомиллаштиришга, шу жумладан Бухоро вилоятида COVID-19 вакцинасини жорий этишга катта ҳисса қўшади". 

2017 йилдан бери ЮНИСЕФ бутун Ўзбекистон бўйлаб жами 21 та вакцина омборлари қурилишини қўллаб-қувватлади. Ҳозирги вақтда ҳажми 10 дан 40 кубометргача бўлган 17 та эмлаш омборлари ёнғин ва хавфсизлик сигнализация тизимлари, шунингдек юк ортиш ва тушириш тизимлари, совутгичлар, музлатгичлар ва совутгич камералари, ҳароратни назорат қилиш мосламалари ва генераторлар каби замонавий ускуналар билан жиҳозланган:. ЮНИСЕФ шунингдек ходимлар учун ҳимоя кийимларини тақдим этади. 2021 йилда яна тўртта омборхона фойдаланишга топширилади.
 
ЮНИСEФ шунингдек, ходимларни ўқитиш ва совуқхона занжиридаги иншоотлар, музлатгичли юк машиналари, вакциналар учун контейнерлар ва совутгич камераларидан фойдаланиш бўйича ишлаши учун зарур қўлланмалар ва кўрсатмалар билан таъминлашда ёрдам бермоқда.
 
Асосий саҳифадаги фотосурат: ЮНИСЕФ

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.